Штайнмайер Си Цзиньпиндан Путинга таъсир ўтказишни сўради
Германия ва Хитой раҳбарлари Украинадаги вазиятни муҳокама қилган.

Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер Хитой етакчиси Си Цзиньпин билан телефон суҳбатида Россия ва Украина можаросини муҳокама қилди.
ГФР президенти девонхонаси хабарига кўра, суҳбат 60 дақиқа давом этган. Мулоқот давомида улар икки тарафлама алоқалар ва Хитойдаги жорий вазиятни муҳокама қилган.
Штайнмайер Германиянинг Украинага ёрдам бериш қарорини яна бир бор таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Россия агрессияси Украина мудофааси мустаҳкамланиши ва Европанинг бирлашишига хизмат қилди.
Бундан ташқари, Штайнмайер Сига Россиянинг ядровий таҳдидларини қабул қилмагани учун миннатдорлик билдирди.
Германия президенти Хитой ва Европанинг ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишдан умумий манфаатдор эканини таъкидлади. Шунингдек, у ҳамкасбидан Путинга таъсир ўтказишни сўради.







