Тошкентда AUDI ёниб кетди
Ҳолат бўйича ИИББ маълумот берди.

Бугун, 21 декабрь куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида йўлда ҳаракатланиб кетаётган автомашина ёниб кетди. Ҳолат юзасидан шаҳар ИИББ маълумот берди.
Қайд этилишича, ҳодиса соат 16:50 ларда Чилонзор тумани Кичик халқа автомобиль йўлида, РШТЁКИМ қаршисида юз берган. 1979 йилда туғилган А.Ш. AUDI русумли автомашинани бошқариб кетаётиб, мотор қисмида қисқа туташув юзага келганлиги сабабли ёнғин келиб чиққан.
Ёнғин ҳудудий Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан ўчирилган. Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ҳамда ҳудудий Фавқулодда вазиятлар бўлими масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.








