Адлия вазирлиги тизимида қанча коррупциявий хавф-хатар аниқланган?
Вазирлик матбуот котиби маълумотларни очиқлади.

Адлия органлари ва муассасалари фаолиятида коррупцияга қарши курашиш фаолиятини янада такомиллаштириш соҳасида:
● давлат хизматларини кўрсатишинг янги шакллари жорий қилиниши натижасида 17 та давлат хизматини композит тарзда кўрсатиш йўлга қўйилди;
● Президент қарори ижроси юзасидан вазирлик зиммасига юклатилган барча вазифалар ижроси таъминланди;
● Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан биргаликда коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш услубиёти тасдиқланди;
● мол-мулк ва автотранспорт воситаларига тақиқ қўйиш ва ундан чиқаришнинг электрон тартибини жорий этилди.
2022 йил август ойида Адлия вазирлиги тизимида коррупциявий хавф-хатарлар баҳоланди. Баҳолаш натижаларига кўра, Адлия вазирлиги тизимида 109 та коррупциявий хавф-хатар аниқланган (11 та юқори, 55 та ўрта, 43 та паст даражада).
Аниқланган коррупциявий хавф-хатарларни минималлаштириш бўйича адлия вазири томонидан жорий йилнинг 25 август куни Адлия вазирлиги тизимида коррупцияга қарши курашиш бўйича 2022-2023 йилларга мўлжалланган 36 та чора-тадбирдан иборат дастур тасдиқланди.







