Оҳангарон туман "ГАИ" пешонасида Cobalt ЙТҲга учраб, ағдарилиб кетди
Тўқнашув чорраҳада юз берган.

20 декабрь куни Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида иккита автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИББ ЙҲХБ маълумот берди.
Қайд этилишича, ҳодиса соат 16:20 ларда Оҳангарон тумани ҳудудидан ўтган Олмалиқ–Тошкент автомобиль йўлининг 1-километрида жойлашган чорраҳада юз берган. Олмалиқ шаҳрида яшовчи ҳайдовчи — 1991 йилда туғилган А.Ў. Damas русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётиб, ушбу чорраҳада Ангрен–Пискент йўналишида ҳаракатланиб кетаётган ҳайдовчи — 1967 йилда туғилган М.А. бошқарувидаги Cobalt билан тўқнашган.
ЙТҲ оқибатида ҳаракат иштирокчилари тан жароҳати олмаган. Транспорт воситаларига техник шикаст етган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Оҳангарон тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.








