Қашқадарёда 28 ёшли аёл ҳаммомда ўлдириб кетилди
Бош прокуратура ҳолат бўйича маълумот берди.

Касби тумани "Тинчлик" маҳалласидаги уйда ижарада яшаб келган аёл шу йилнинг 16 декабр куни вафот этди.
"Насафнеwс"га маълум бўлишича, 1994 йилда туғилгани тахмин қилинаётган аёл Ф.Д.нинг жасади ҳаммомдан топилган.
Аёл "Тинчлик" маҳалласидан "Қамаши" маҳалласига турмушга чиққан. Оилавий келишмовчилик туфайли яна ўзи яшаган "Тинчлик" маҳалласига қайтиб, 3 нафар боласи билан ижарада яшаб келган.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилган.
Текшириш давомида аёлни собиқ турмуш ўртоғи қасддан ўлдирганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича 17 декабр куни Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган ва гумонланувчи просессуал тартибда ушланган.







