Жаҳон

Столтенберг янги лавозимни эгаллаши мумкин

Кейинги йил сентябрида у НАТО бош котиби лавозимини тарк этади.

Столтенберг янги лавозимни эгаллаши мумкин

 

НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Халқаро валюта жамғармаси раҳбари лавозимини эгаллаши мумкин. Бу ҳақда Норвегиянинг ТV2 телеканали хабар берди.

 

Унинг маълумотларига кўра, Столтенбергнинг НАТО бош котиблигидаги ваколат муддати якунлангач, янги лавозимга ўтказилади. Март ойида альянс етакчилари унинг ваколатини 2023 йил 30 сентябрга қадар узайтирганди.

 

Йенс Столтенберг Норвегия собиқ бош вазири ҳисобланиб, 2014 йилдан бери НАТОни бошқариб келади. Жорий йилнинг февралида у ҳозирги лавозимини тарк этгач, Норвегия миллий банкини бошқариши тўғрисида хабарлар тарқалганди.

 

2019 йилнинг 1 октябридан Кристалина Георгиева Халқаро валюта жамғармаси директори бўлиб келмоқда. Унинг ваколатлари 2024 йилда тугалланади.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Столтенберг янги лавозимни эгаллаши мумкин | Zamon.uz