Жаҳон

АҚШ Тайвань мустақиллигини қўлламасликка ваъда берди

Энтони Блинкен хитойлик ҳамкасби Ван И билан телефон мулоқотида бу бўйича Вашингтон позициясини маълум қилди.

АҚШ Тайвань мустақиллигини қўлламасликка ваъда берди

 

АҚШ ҳамон “ягона Хитой” тамойилига содиқ ва Тайвань мустақиллигини қўллаб-қувватламайди. Бу ҳақда Давлат котиби Энтони Блинкен ХХР ташқи ишлар вазири Ван И билан телефон мулоқоти пайтида маълум қилди.

 

“Америка томони АҚШ ва ХХР ўртасидаги икки томонлама муносабатларнинг асосий тамойилларини муҳокама қилишга, Америка-Хитой муносабатларини масъулиятли бошқариш ва икки томонлар манфаатига хизмат қиладиган соҳаларда ҳамкорлик қилишга тайёр”, – деган Блинкен.

 

Дипломат Тайвань мустақиллиги Вашингтон томонидан қўллаб-қувватланмаслигига ваъда берган.

 

Тайвань 1949 йилдан буён ўз администрацияси томонидан бошқарилади. Расмий Пекин ва жаҳон ҳамжамияти оролни ХХР таркибидаги ҳудуд деб ҳисоблайди.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

АҚШ Тайвань мустақиллигини қўлламасликка ваъда берди | Zamon.uz