Ўзбекистон

Энди Ўзбекистонда 20 ёшлиларга тамаки сотилмайди

Мазкур турдаги маҳсулотлар истеъмолига 21 ёшлик чеклов киритилмоқда. Аввал риоя қилинмаган чеклов ёшига энди риоя қилинадими?

Энди Ўзбекистонда 20 ёшлиларга тамаки сотилмайди

 

Мактабда ўқиб юрган пайтимда биология фани ўқитувчимга бир савол билан мурожаат қилгандим. Нима учун инсонлар алкоголь ва тамаки маҳсулотлари соғлиқ учун зарарли эканини била туриб, уни истеъмол қилаверишади? Аҳир, сигарета қутисида, ароқ идишида уларнинг салбий таъсирлари ҳақида огоҳлантирувчи ёзувлар бор-ку? Нима учун бу турдаги товарларнинг мамлакатдаги савдосига чек қўйилмайди?

 

Ўқитувчимиз доимий сигарета чекишга ўрганган одамнинг кейинчалик бу одатдан қутулиши қийин эканлигини ва мамлакатда тамаки савдосининг тўхтатилиши бунга ечим бўлолмаслигини айтганди.  

 

“Бу турдаги маҳсулотлар савдосига бутунлай чек қўйилса, одамлар барибир ноқонуний йўллар билан уни топиб, истеъмол қилаверади”, — деган эди устоз.

 

Афсуски, бугун бутун дунёда бўлгани каби Ўзбекистонда ҳам тамаки чекувчилар қатлами тоборо ёшариб боряпти. Айниқса, мактаб ёшидаги болалар ўртасида сигарета чекиш оммалашиб, “мода” тусига кирмоқда. Улар орасида ҳатто кунига бир қути тамакини истеъмол қилиб юборадиганлари ҳам борлиги ачинарли.

 

Хўш, бу каби ҳолатларнинг кўпайишига асосий сабаб нима? Ёшларнинг кундан-кунга “замонавийлашиб” бораётганими ёки ёзилган қонунларнинг ишламаётганими?

 

Қонунчиликда бу бўйича алоҳида чекловлар киритилган, лекин улар амалда ўз ифодасини топмаяпти. Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларини ҳамда Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларини) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорида алкоголь ва тамаки маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш фаолияти билан фақат юридик шахслар шуғулланиши белгилаб қўйилган. Мазкур фаолият билан шуғулланиш якка тартибдаги тадбиркорларга таъқиқланган. Лекин бугун деярли ҳар қадамда: кўчада ҳам, бозорда ҳам ва мактаб атрофидаги озиқ-овқат дўконларида ҳам сигарета харид қилиш мумкин. Айниқса, одам гавжум жойларда ҳеч қандай рухсатномага эга бўлмаган шахслар йўл юзида кичкина стол қўйиб олиб, тамаки маҳсулотлар сотиб ўтиришади.

 

Жорий йилнинг март ойида шунга ўхшаш ҳолат кузатилган: Андижон вилоятининг Олтинкўл туманидаги боғча ёнида савдо дўкони ташкил қилиб, ноқонуний алкоголь маҳсулотларини сотиш фаолияти билан шуғулланаётган шахс аниқланиб, унга нисбатан чора кўрилган.

 

Юқоридаги қарорда, шунингдек, тамаки маҳсулотларини доналаб (қутисиз, ўрамсиз) сотиш мумкин эмаслиги кўрсатиб ўтилган. Аммо бу қоидага ҳам деярли ҳеч қаерда амал қилинмайди.

 

Энг муҳими, қарорда 20 ёшга тўлмаган шахсларга алкоголь ва тамаки сотиш тақиқлангани аниқ ва тиниқ ёзиб қўйилган. Унга кўра, мазкур турдаги маҳсулотларни сотаётган сотувчи кўриниши йигирма ёшдан кичик кўринган харидордан унинг ёшини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатишни талаб қилиши, ҳужжат мавжуд бўлмаган тақдирда эса сотишни рад этиши шарт. Лекин амалда сотувчилар бунга аҳамият беришмайди. 7 ёшдан 70 ёшгача харидорлар ўзлари истаган нуқтада, истаган миқдорда сигарета харид қилаверади.

 

Жорий йилнинг 19 декабрь куни Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитасининг мажлисида “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида” Қонуни лойиҳаси кўриб чиқилди. Эндиликда алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг, тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларининг йигирма бир ёшга тўлмаган шахсларга реализация қилиш ва ушбу шахслар томонидан реализация қилиниши, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш жараёнига ушбу шахсларни жалб этиш тақиқланмоқда.

 

Шу ўринда ҳақли бир савол туғилади: ёш чегарасини бир ёшга узайтириш билан нимага эришиш мумкин? 20 ёшлик чекловда ишламаган қоидаларга 21 ёшлик чекловда риоя қилинадими?

 

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"