Жаҳон

Исроил разведкаси: Эрон Россияга қурол сотишни кенгайтирмоқчи

Ғарб ва Украина бир неча ойдан буён Москвани Теҳрондан дрон ва ракеталар сотиб олишда гумонлаб келади. РФ вакиллари буни рад этган бўлса-да, ноябрь ойида Эрон ТИВ Украинадаги можародан бир неча ой олдин Россияга учувчисиз қурилмаларни сотганини тан олганди.

Исроил разведкаси: Эрон Россияга қурол сотишни кенгайтирмоқчи

 

Эрон Россияга қурол экспортини оширмоқчи. Бу ҳақда Исроил разведкаси “Моссад” директори Давид Барнеа маълум қилди.

 

“Биз Эрон ҳукумати сир сақламоқчи бўлган ҳаракатлар ҳақида огоҳлантирамиз — улар Россияга илғор қуролларни етказиб беришни оширмоқчи ва чуқурлаштирмоқчи. Шунингдек, улар уранни бойитиш лойиҳасини ... кенгайтирмоқчи”, – деган у.

 

Декабрь бошида АҚШ Теҳрон ва Москва ўртасида тўлақонли мудофаа ҳамкорлиги эҳтимолидан хавотир билдирганди. Ноябрда Эрон ТИВ Россияга ҳақиқатдан ҳам дронлар сотилгани, аммо бу Украина урушидан бир неча ой олдин амалга оширилганлигини тан олганди.

 

АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Линда Томас-Гринфилд 22 декабрь куни Россияни Хавфсизлик кенгаши резолюцияларини бузган ҳолда КХДР ва Эрондан қурол сотиб олишда айблади.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Исроил разведкаси: Эрон Россияга қурол сотишни кенгайтирмоқчи | Zamon.uz