Марокашдаги газ омборида кучли портлаш юз берди
Ёнғин атрофдаги уйларга ҳам зарар етказди.

Марокашнинг Муҳаммадия шаҳрида пропан сақлайдиган стансияда кучли портлаш юз бериши оқибатида ёнғин келиб чиқди.
Қайд этилишича, авария тўсатдан газ сизиб чиқиши билан бошланган. Ҳозирга келиб ёнғин маҳаллийлаштирилган. Еттита систернанинг ҳар бири саккиз тоннадан иборат бўлган.
Ҳозирда порт ва унинг атрофидаги ҳудуд газ омборидаги ҳолат туфайли эвакуация қилинган. Қурбонлар ҳақида маълумотлар йўқ.






