Ўзбекистон

Андижонда ичида болалар бўлган Damas ағдарилиб кетди

Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ маълумот берди.

Андижонда ичида болалар бўлган Damas ағдарилиб кетди

 

Бугун, 24 декабрь куни Андижон туманида иккита автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ маълумот берди.

 

Тўқнашув соат 17:00 ларда Андижон тумани ҳудудидан ўтган А-373 Тошкент–Ўш автомобиль йўлининг 439-километрида юз берган.  Cobalt русумли автомашина Damas автомобилининг йўлига чиқиб юбориши оқибатида Damas ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган ва йўл четига ағдарилиб кетган.

 

Автомашина салонида ҳайдовчи — 2004 йилда туғилган фуқаро А.О. билан бирга яна 4 нафар бола бўлган. ЙТҲ оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Йўловчи болалар амбулатор кўрикдан ўтказилиб, уйига рухсат берилган.

 

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Андижон тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Жавоҳирбек ТУРСУНОВ

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Андижонда ичида болалар бўлган Damas ағдарилиб кетди | Zamon.uz