Жаҳон

АҚШда қор бўронлари оқибатида 5 мингдан ортиқ авиарейс бекор қилинди

Ҳафта давомида бутун мамлакатда ўта совуқ об-ҳаво ҳукмронлик қилмоқда, айрим штатларда фавқулодда ҳолат эълон қилинган. ярим миллиондан ортиқ одам электрсиз қолган.

АҚШда қор бўронлари оқибатида 5 мингдан ортиқ авиарейс бекор қилинди

 

АҚШдаги қор бўронлари оқибатида камида 9 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда СNN телеканали хабар берди.

 

Унинг маълумотларига кўра, Огайо, Миссури, Кентукки ва Канзас штатида ноқулай об-ҳаво туфайли ЙТҲ ҳолатлари кўпайган ва бу кўплаб одамларнинг ҳалок бўлишига сабаб бўлмоқда.

 

Ўтаётган ҳафтада Қўшма Штатларнинг катта қисмида об-ҳавонинг кескин совиб кетиши кузатилди. Кўплаб штатларда ҳаво ҳарорати рекорд даражада пасайган. Масалан, Вайомингда 41 даража совуқ қайд этилган.

 

Жума куни қор бўронлари туфайли 5.4 минг авиарейс бекор қилинган. Шунингдек, бутун мамлакат бўйлаб 590 минг киши электрсиз қолган.

 

Қатор штатлар, хусусан, Жоржия, Кентукки, Нью-Йорк, Оклахома, Шимолий Каролина ва Жанубий Дакотада фавқулодда ҳолат эълон қилинган.

 

custom img

Эрон самолётида кутилмаган носозлик: ғилдирак шинаси ҳавода узилиб кетди

Самолёт Машҳад аэропортига фавқулодда қўндирилди.

custom img

Эронга қочиш: 17 нафар афғон ташналикдан ҳалок бўлди

Ҳалок бўлганлар орасида бир оиланинг беш нафар аъзоси ҳам бор.

custom img

Ҳусийлар Саудия Арабистонига зарба берди: Ар-Риёд “қатъий жавоб” ваъда қилди

Ҳусийлар Саудия ҳудудига уюштирган ракета ва дрон ҳужумларини Ямандаги Саудия ҳаво зарбаларига жавоб сифатида изоҳлади.

custom img

АҚШ суди янги виза қоидаларини блоклади: журналист ва талабалар учун чекловлар вақтинча тўхтатилди

Таклиф этилган янги тартибга кўра, хорижий талабалар АҚШда тўрт йилгача, журналистлар эса 240 кунгача қолиши мумкин эди.

custom img

Трамп музокарани таклиф қилди, Эрон шарт қўйди

Эрон расмийси АҚШ билан музокаралар учун белгиланган шартларга амал қилинишини талаб қилди.

custom img

Нетаняxу Ғазо ҳақидаги фильмни танқид қилди: уни антисемитик тарғибот деб атади

Исроил бош вазири Венеция кинофестивалида мукофотланган “NAZA” ҳужжатли фильмига кескин муносабат билдирди.

custom img

Хитой сунъий интеллект пойгасини танқид қилди: Пекин ҳамкорликка чақирди

Пекин сунъий интеллект соҳасидаги рақобатни кескинлаштириш ва технологик устунликка интилиш ҳақидаги қарашларни танқид қилди.

custom img

Ўзбекистон Биринчи хоними Корея Миллий сарой музейига ташриф буюрди

Зироат Мирзиёева ва Ким Хе Гён икки томонлама учрашув ўтказди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"