Энди "меҳмон"га бориш навбати Лукашенкога
Беларус раҳбари Россияга жўнаб кетди.

Беларус президенти Александр Лукашенко амалий ташриф билан Россияга жўнаб кетди, деб хабар бермоқда "Спутник Беларусь" ахборот агентлиги.
Москва яқинидаги шаҳарчада Лукашенко Россия президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан Юрий Гагарин номидаги космонавтларни ўрганиш ва синовдан ўтказиш марказига ташриф буюради. Айни пайтда у ерда Беларусдан коинотга учиш учун номзодлар сараланмоқда. Беларус раҳбари марказ фаолияти, космонавтларни танлаш ва тайёрлаш тизими билан танишади. Шунингдек, коинот соҳасида Беларус-Россия ҳамкорлигининг келажакдаги истиқболлари ҳақида суҳбат бўлади.
Ташриф давомида Лукашенко 26-27 декабр кунлари Санкт-Петербургда бўлиб ўтадиган МДҲга аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий учрашувида ҳам иштирок этади. Давлат раҳбарлари 2022-йил якунларини сарҳисоб қиладилар, Ҳамдўстлик учун энг долзарб соҳаларда келгуси ҳамкорлик режаларини муҳокама қиладилар.







