Россиями ёки Украина ?
Хитой иккисидан бирини танлашга қийналмоқда.

Россиянинг Украинага бостириб кириши Хитойни “жуда оғир аҳволга солиб қўйди”, чунки Пекин “дўстлари орасидан бирини танлашни” истамайди. Бу ҳақда Хитойнинг Европа Иттифоқидаги янги элчиси Фу Конг маълум қилди.
"Россия ҳам, Украина ҳам яхши дўстлар, шунинг учун биз дўстлар ўртасида танлов қилишни хоҳламаймиз. Бу бизнинг позициямизнинг бошланғич нуқтаси.Ушбу инқироз бизни сиёсий нуқтайи назардан жуда қийин аҳволга солиб қўйди”, — деди у.
Шу билан бирга, Фу Украинадаги урушни "махсус операция" деб атаган, чунки "руслар можарони шундай аташган".
Ушбу амалиёт бошланганидан кейинги иккинчи куни ХХР раиси Си Цзиньпин ва Президент Путин ўртасида муҳим телефон суҳбати бўлиб ўтди ва мулоқот чоғида раис тинч йўл билан ечим топиш тарафдори эканини аниқ айтди. Шундан 10 ой ўтиб, фактлар шуни кўрсатадики, Хитой Россияга ҳарбий ёрдам бермаяпти.
Шу билан бирга, Хитойнинг Европа Иттифоқидаги элчиси АҚШ гўёки қурол сотиш ва Европадаги энергетика инқирозидан пул ишлаш учун "ушбу инқироздан манфаатдор” эканини айтди.
"Биз биламизки, баъзи одамлар бу инқироздан фойда кўрмоқда. Улар жуда катта миқдордаги қурол-яроғларни сотишмоқда. Ва аслида, бу инқирознинг бошқа таъсирига келсак, биз Европа давлатлари бошдан кечирган энергия инқирозидан ким фойда кўраётганини биламиз ", — деган Фу Конг.







