Ўзбекистон

Тошкентда йўловчи билан қўпол гаплашган автобус ҳайдовчиси ишдан олинди

Ҳолатга “Тошшаҳартрансхизмат” изоҳ берди.

Тошкентда йўловчи билан қўпол гаплашган автобус ҳайдовчиси ишдан олинди


Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида электробусни бошқариб кетаётган ҳайдовчи йўловчилар билан қўпол муомалада бўлгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.


Қайд этилишича, мазкур ҳолат “Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг “1-автобус саройи” филиали тасарруфидаги 81-сонли автобус йўналиши ҳайдовчиси Б.С томонидан содир этилган.


Йўловчига нисбатан муомала маданиятига риоя қилмаганлиги ва ички тартиб-қоидаларини бузганлиги учун ҳайдовчига нисбатан “1-автобус саройи” филиали раҳбарияти томонидан қатъий чора кўрилиб, ҳайдовчи Б.С билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.


“Барча ҳайдовчилар билан йўловчиларни хавфсиз ташиш ва уларни ўз манзиларига соғ-омон етказиб қўйиш энг олий мақсадимиз эканлиги, йўловчилар билан хушмуомалада бўлишлик, хизмат кўрсатиш маданиятини ошириш юзасидан яна бир бор тушунтириш ишлари олиб борилиб, ҳайдовчилар устидан назорат кучайтирилди”, — дейилади хабарда.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Тошкентда йўловчи билан қўпол гаплашган автобус ҳайдовчиси ишдан олинди | Zamon.uz