Жаҳон

Эрон дронлари билан мақтанди

Қуролли кучлар бош штаби бошлиғига кўра, эронликлар фақатгина ички ресурсларга таяниб учувчисиз қурилмалар ярата олган.

Эрон дронлари билан мақтанди

 

Эрон учувчисиз қурилмалари аниқлиги ва жанговар вазифаларни сифатли бажариши бўйича дунёда биринчи ўринда туради. Бу ҳақда мамлакат қуролли кучлари бош штаби бошлиғи генерал-майор Муҳаммад Ҳусайн Багери маълум қилди. 

 

"Бизнинг учувчисиз қурилмаларимиз тизими аниқлилиги, хизмат муддати ва жанговар вазифалар бажариши жиҳатидан энг юқори ўринда туради. Республика қуролли кучлари учувчисиз учоқларни фақат ички ресурслар ва ўз тажрибасига таяниб ривожлантира олди", — деган генерал.

 

Шунингдек, Багери Россиянинг Украинада Эрон дронларидан фойдаланаётгани бўйича Ғарб даъволарини психологик урушнинг бир қисми деб атаган.

 

22 декабрь куни Эрон ТИВ расмий вакили Носир Канани Владимир Зеленскийнинг АҚШ Конгрессидаги нутқида Эрон хақидаги фикрларини қоралади. Унинг сўзларига кўра, Теҳрон низо томонларининг ҳеч бирига ҳарбий техника етказиб бермаган.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Эрон дронлари билан мақтанди | Zamon.uz