Ўзбекистон

Фарғонада Cobalt ҳайдовчиси ҳарбий хизматчини қасддан уриб юборди

У ҳарбийларнинг тўхташ ишорасига бўйсунмаган.

Фарғонада Cobalt ҳайдовчиси ҳарбий хизматчини қасддан уриб юборди

 

Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоятида номаълум шахс ҳарбий хизматчини автомашинада уриб юборгани акс этган видео тарқалди. Ҳолатга вилоят прокуратураси расмий муносабат билдирди.

 

Маълум бўлишича, И.М. Cobalt русумли автомашинасида “Тоштепа” кўчасида жойлашган чегара қўриқлаш постига яқинлашганда ушбу постда хизмат олиб бораётган муддатли харбий хизматчи Д.Ў.нинг тўхташ ҳақидаги ишорасига бўйсунмасдан, ўтиб кетган. Сўнгра Д.Ў. дарҳол рация алоқа воситаси орқали ўзидан 200 метр узоқликда хизмат вазифасини олиб бораётган ҳарбий хизматчи оддий аскар А.Т. Cobalt автомашинаси унинг қонуний талабига бўйсунмасдан чегара постини бузиб ўтганлиги ҳақида хабар берган.

 

Оддий аскар А.Т. эса ушбу транспорт воситасини тўхтатиш учун унга тўхташ ишорасини берган. И.М. ҳарбий хизматчи А.Т.нинг қандай шаклда бўлмасин ўзининг хизмат вазифасини бажаришдан воз кечишга мажбур қилиш мақсадида унга қараб ҳаракатланиб борган ва машинанинг олд қисми билан уни қасддан уриб юборган. Шундан сўнг у ҳодиса жойидан қочиб яширинган.

 

Оддий аскар А.Т. олган тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, И.М.га нисбатан “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

 

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Тошкент туманида 156 млн сўмлик тамаки ёқиб юборилди

Тошкент туманида 156 млн сўмлик тамаки ёқиб юборилди

Шунингдек, 2 млрд сўмлик дори воситалари ҳам йўқ қилинган.

Жиззахда қидирувдаги машиналарга рейд бошланди

Жиззахда қидирувдаги машиналарга рейд бошланди

Тадбир МИБ ва ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилмоқда.

Фарғонада Cobalt ҳайдовчиси ҳарбий хизматчини қасддан уриб юборди | Zamon.uz