G7 Украинага 32 миллиард доллар молиявий ёрдам ажратади
Шунингдек, энергетик секторга ёрдам ҳам кўпайтирилади.

Украина ҳамкорлари мамлакат энергетикаси учун 1.5 миллиард доллар ажратади. Бу ҳақда Украина бош вазири Денис Шмигаль маълум қилди.
"Ҳамкорлар томонидан энергетик секторга ёрдам ошиб бормоқда. Ҳар куни вайрон бўлган инфратузилма учун қўшимча ускуналар келмоқда", — деб ёзган бош вазир Facebook саҳифасида.
Унинг қайд этишича, "катта еттилик" давлатлари Киевга 32 миллиард доллар молиявий ёрдам беради.
Россия 10 октябрдан бошлаб Украина энергетик инфратузилмасига ракета зарбалари бериб келмоқда. Ҳужумлар Қрим кўпригидаги портлашдан сўнг юз берган.







