Жаҳон

9 миллион украиналик электрсиз қолди

Бу мамлакат аҳолисининг деярли тўртдан бир қисмини ташкил этади.

9 миллион украиналик электрсиз қолди

 

Украина Президенти Владимир Зеленский 26 декабрь, душанба оқшомига кўра, мамлакат аҳолисининг деярли тўртдан бир қисми, яъни 9 миллионга яқин украиналиклар электр таъминотисиз қолганини айтди. 

 

“Бугун тунда Украинанинг турли минтақаларида 9 миллионга яқин одам электр тармоғидан узилган. Аммо ўчиришлар сони ва давомийлиги аста-секин камайиб бормоқда. Бу натижани таъминлаган ҳар бир кишига раҳмат”, — деди Зеленский видеомурожаатида.

 

10 октябрдан бери Россия армияси мунтазам равишда Украина инфратузилмасига ракета зарбалари бериб келмоқда. Россия Мудофаа вазирлиги ҳарбий қўмондонлик ва бошқарув объектлари ҳамда мамлакат энергетика тизимларини зарбалар нишони сифатида танлаган. Зеленскийнинг сўзларига кўра, энергетика объектларининг ўққа тутилиши ва йўқ қилиниши сабабли Украинага қўшимча 2 миллиард куб метр газ керак бўлади.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

custom img

АҚШ-Эрон музокаралари боши берк кўчага кирди — Axios

Қатар воситачилари икки томон ўртасида келишувга эришишга уринмоқда, бироқ ҳозирча натижа йўқ.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"