“Шимолий оқим”даги портлашга Россиянинг алоқаси бормиди?
Газ ўтказгичларда 26 сентябрь куни портлаш юз берганди.

“Шимолий оқим” оператори таъмирлашни баҳолашни бошлади. Бу газ қувуридаги портлашларга Россиянинг алоқадорлиги ҳақидаги версияни шубҳа остига қўяди, деб ёзади “New York Times”.
“Nord Stream AG” газ қувурларини бошқариш компанияси дастлабки таъмирлаш харажатларини 500 миллион долларга баҳоламоқда, бу эса Россиянинг “Шимолий оқим” портлашларига алоқадорлиги ҳақидаги версияни шубҳа остига қўяди.
“Агар Россиянинг ўзи газ қувурини портлатиб юборган бўлса, нега у қиммат таъмирлаш ишларини олиб боради?”, — дейилади газета хабарида.
Нашрга кўра, газ қувуридаги саботаж Россия манфаатларига мос келадими ёки йўқлигини аниқлаш мумкин эмас. “Шимолий оқим”нинг тўхтатилиши энергия нархини ошириши керак эди, бошқа томондан, Россия газ компаниялари Украинага ўз ҳудуди орқали энергия ташувчилар транзити учун пул тўлаши керак эди.
Таҳлилчилар, шунингдек, газ қувурларининг бир қатори бутунлигига эътибор қаратган, бу эса Кремлнинг Германияга “Шимолий оқим–2” орқали газ етказиб беришни бошлашга қарор қилганини кўрсатиши мумкин.








