Ўзбекистон

Тошкентда 16 дақиқада келиши керак бўлган автобус йўловчиларни соатлаб куттирмоқда

Ҳолат юзасидан расмийлар тушунтириш берди.

Тошкентда 16 дақиқада келиши керак бўлган автобус йўловчиларни соатлаб куттирмоқда

 

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Қўйлиқ деҳқон бозори–Бошлиқ мавзеси йўналишида ҳаракатланадиган 12-сонли автобус йўловчиларни соатлаб куттираётгани ҳақида мурожаат эълон қилинди. Ҳолатга «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ расмий муносабат билдирди.

 

Қайд этилишича, жамиятнинг “1-Автобус саройи” филиалига бириктирилган 12-сонли Қўйлиқ деҳқон бозори–Бошлиқ мавзеси автобус йўналишида иш кунлари 8 та, шанба ва якшанба кунлари 6 та MAN A22 ва Mersedes Benz LF русумли автобуслар ишга чиқарилади ва 16 дақиқа вақт оралиғида йўналишда транспорт қатновини ташкил этилиши белгиланган.

 

Бугун, 27 декабрь куни 12-сонли йўналишга белгиланган жадвал асосида 6 та автобуслар ишга чиқарилган бўлиб, Яшнобод тумани «Уйсозлар» кўчасида асфальт ётқизиш ишлари олиб борилаётгани сабабли мазкур кўча икки тарафлама ёпилган ва автобус ҳаракати айланма кўчалардан ташкил этилган. Шу билан бирга, Қўйлиқ деҳқон бозори қаршисида кўприк қуриш ишлари олиб борилаётгани муносабати билан ушбу кўчада катта тирбандликлар ҳам юзага келган. Шу сабабдан йўналишда автобуслар қатнов оралиқ вақти узайиб кетган.

 

“Бугунги кунда мазкур 12-сонли автобус йўналишида хизмат кўрсатувчи автобуслардаги техник носозликларни бартараф этиш, йўналишга керакли миқдорда автобусларни ишга чиқариш чоралари кўрилганлигини маълум қиламиз”, — дейилади хабарда.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.