40 кунда 8 марта тезликни ошириб қоидаларни бузган ҳайдовчи пиёданинг ўлимига сабабчи бўлди
Воқеа Сурхондарёда содир бўлган.

24 декабрь куни М-41 халқаро автомобиль йўлининг Сурхондарё вилояти Шўрчи туманидан ўтган қисмида тезликни оширган Cobalt ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган ва машина йўл четида турган пиёдаларни уриб юборган.
Оқибатда, пиёдалардан бири воқеа жойида ҳалок бўлган. Яна бири шифохонага ётқизилган. Cobalt эса ағдарилиб кетган.
Аниқланишича, ҳайдовчи 40 кунда 8 марта тезликни ошириб қоидаларни бузган.







