Тошкент ер усти метроси ҳаракатининг бошланиш вақти ўзгарди
Бунга таъмирлаш ишлари сабаб бўлган.

Тошкент метрополитени Матбуот хизматининг хабарига кўра, “Ер усти ҳалқа йўли” йўналишида янги метро бекатларининг қурилиши билан боғлиқ қурилиш, таъмирлаш ишлари тунги белгиланган вақт оралиғида бажарилиши режалаштирилган.
Шу муносабат билан, “Ер усти ҳалқа йўли” метро йўналишида белгиланган тартибда соат 05:00 дан эмас соат 07:10 дан поездлар ҳаракати йўлга қўйилди.
“Ҳозирда мавжуд метро йўналишларда поездлар белгиланган жадвал асосида ҳаракатини давом эттирмоқда”, — дейилади хабарда.







