Тошкентда 2 кишини фоҳишаликка жўнатаётган аёл ушланди
Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Тошкент халқаро аэропортида 16 декабрь куни 2 нафар фуқарони Туркияга фоҳишалик учун юбораётган аёл қўлга тушди. Бу ҳақда Андижон вилояти ИИБ хабар берди.
Маълум бўлишича, вилоятнинг Шаҳрихон туманида яшовчи Х.Г. Андижон туманида яшовчи Э.Н. ва Андижон шаҳрида истиқомат қилувчи М.М.ларни Туркия давлатига фоҳишалик билан шуғулланиш учун юбориш эвазига Туркияда яшовчи «Ойгул» исмли танишидан 700 АҚШ доллари олишга келишган. Келишилган 700 АҚШ доллари ҳисобидан 150 АҚШ долларини олиб, Э.Н ва М.М.ларни Тошкент халқаро аэропорти орқали Туркияга жўнатиб юбораётган вақтида тезкор тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят Кодексининг 135-моддаси (“Одам савдоси”) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.







