Хитой элитаси Америка дорисини оммавий сотиб олмоқда
Бу мамлакатда фойдаланишга рухсат берилган коронавирусга қарши ягона хорижий препарат ҳисобланади.

Хитойда коронавирус эпидемиясининг янги тўлқини фонида маҳаллий партия ва бизнес элитаси Американинг «Пфизер» корпорациясининг анти-ковид препарати «Paxlovid»ни оммавий равишда сотиб олмоқда.
Қайд этилишича, ушбу препарат Хитой ҳукумати томонидан мамлакатда фойдаланиш учун тасдиқланган COVID-19ʼга қарши ягона хорижий дори ҳисобланади.
Соғлиқни сақлаш амалдорлари ва бизнес эгалари ота-оналари, оиласи ёки дўстларини ҳимоя қилиш учун катта миқдордаги таблеткаларни юқори нархларда сотиб олишмоқда.
Хитойнинг айрим хусусий клиникалари «Paxlovid»ни ҳар бир қутиси учун 8300 юанга (1200 доллар) нарх белгилаган.







