Ўзбекистон

Бухорода кўп қаватли уй қулаб тушгани айтилди

Ҳолат юзасидан расмийлар изоҳ берди.

Бухорода кўп қаватли уй қулаб тушгани айтилди

 

Бухоро шаҳрининг Ибн Сино ёқасидаги кўп қаватли қурилиши тугалланмаган бинонинг 7-қаватидаги бетон плиталарнинг қулаб тушди. Ҳолат бўйича Фавқулодда вазиятлар вазирлиги  маълумот берди.

 

Ҳодиса жорий йилнинг 27 декабрь куни соат 22:55 ларда юз берган. Ҳолат юзасидан зудлик билан Бухоро шаҳар ҳокими томонидан махсус ишчи гуруҳ тузилиб, унинг таркибига ФВБ, ИИБ, прокуратура, қурилиш инспекцияси ва бошқа тегишли ташкилотлар ходимлари жалб этилган.

 

Маълум бўлишича, бино бешинчи қаватга қадар пишиқ ғишт, олтинчи ва еттинчи қаватлари газоблок териш йўли билан қурилган. Еттинчи қават том ёпмаси бетон плиталари остида бўлган темир бетон белгиланган мустаҳкамликка эга бўлмаган тўсин (ригелга) ортиқча юкланишни берилиши сабабли  рама конструкциянинг тўсин (ригел) қисмида бузилиш юзага келган.

 

Бинонинг асосий қисми, олтинчи қават темир бетон региллари ва бетон плиталар мустаҳкамлик даражасини йўқотмаган, шу вақтнинг ўзида қурувчи томонидан эгилган бетон плиталар хавфсиз жойга туширилиб, хавф бартараф этилган.

 

Ҳодиса содир бўлган вақтда бинода қурувчилар бўлмаган. Тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан вилоят ИИБ тезкор тергов гуруҳи томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Бухорода кўп қаватли уй қулаб тушгани айтилди | Zamon.uz