Жаҳон

Иқтисодчиларнинг прогнози йўққа чиқди

Россия иқтисодиёти 2022 йилда қандай омон қолди?

Иқтисодчиларнинг прогнози йўққа чиқди

 

Кенг қамровли урушнинг дастлабки ҳафталаридаёқ Россия ўзига қарши киритилган санкциялар сони бўйича дунёда етакчи бўлди.

 

Оқибатда РФ халқаро захираларининг ярмини йўқотди, аукционда доллар курси бир муддат 130 рублдан ошди, дўконларда навбатлар ва бўш жавонлар пайдо бўлди. Март ойи бошида Россия Марказий банки томонидан ўтказилган сўровда экспертлар ялпи ички маҳсулотнинг 8 фоизга тушишини, йиллик инфляция 20 фоиздан ошиб кетишини ва долларнинг ўртача йиллик курси 110 рублни ташкил этишини тахмин қилганди. Аммо буларнинг ҳеч бири содир бўлмади. Хўш, Россия иқтисодиёти 2022 йилдан қандай омон қолди ва 2023 йилда уни нималар кутмоқда?

 

Санкциялар натижа бердими?

 

Уруш бошланганидан сўнг кўплаб таниқли экспертлар санкциялар киритилгандан кейин бир неча ой ўтгач, Россия иқтисодиёти энг чуқур инқирозга дучор бўлишини айтишди. Бироқ РФ ҳукумати мисли кўрилмаган чораларни қўллади, бу уларга имкон қадар кўпроқ валютани мамлакат ичида сақлашга ва банкларда айланишни тўхтатишга имкон берди.

 

Лекин энг кўп ёрдам берган восита экспорт даромадлари эди. Март ойининг охирига келиб, экспортдан тушаётган даромад кўплиги, хориж валютасига бўлган барча жорий эҳтиёжларни қоплаш учун етарли эканлиги маълум бўлди. Бунга Россия босқинининг дастлабки ойларидаги санкциялар углеводородлар экспортига деярли таъсир қилмагани ёрдам берди: ўшанда фақат Қўшма Штатлар Россия нефтига эмбарго қўйган, аммо у ерда етказиб бериш аввалдан йирик ҳажмда бўлмаган. Евроиттофоқ эса Россия нефть ва газини сотиб олишни давом эттирди.

 

Натижада 2022 йил март ойида Россиянинг Уралс нефтининг бир баррели ўртача 90 доллардан ошди. Россия Федерацияси Молия вазирлиги ой охирида нефть ва газдан ойига 1,2 триллион рубль миқдорида рекорд даражадаги даромадлар ҳақида хабар берди. Апрель ойида эса янги рекордга эришилди — нефть ва газдан 1,8 трлн рубль ишлаб олинди. Иқтисодиёт том маънода нефть ва газ экспортидан тушган пул билан қувватланди.

 

Шу билан бирга, импорт ҳажми Россияга маълум товарларни етказиб беришни тақиқловчи санкциялар ва хорижий компанияларнинг Россия бозоридан мустақил равишда чиқиб кетиши ҳисобига қисқара бошлади. Европа тадқиқот марказининг таҳлилчилари ҳисоб-китобларига кўра, март ойида Россия ташқи савдосининг тўртдан уч қисмини ташкил этувчи мамлакатлардан импорт 2021 йил мартига нисбатан 40 фоиздан кўпроққа камайди.

 

Апрель ойида импортнинг қулаши давом этди. Турли ҳисоб-китобларга кўра, у 50 дан 80 фоизгача қисқарган. Ҳали ҳам аниқ маълумотлар йўқ: 24 февралдан сўнг Россия дарҳол ўз савдо статистикасини эълон қилишни тўхтатган.

 

Россия экспортдан фаол даромад олаётган эди, лекин топганини сарфлай олмади. Одатда инқирозлар пайтида вазият тескари бўлади: товарлар бор, лекин уларни сотиб олиш учун етарли даромад йўқ.

 

Июнь ойига келиб, таҳлилчиларнинг прогнозлари бироз оптимистик бўла бошлади. Бироқ ёзда улар ҳали ҳам ялпи ички маҳсулотнинг сезиларли даражада (7,7 фоизга) пасайишини кутишган. Бу катта пасайиш: 1998 йилда Россияда дефолт содир бўлганда, ЯИМ 5,3 фоизга, глобал молиявий инқироз оқибатларини ҳис қилган 2009 йилда эса 7,8 фоизга камайганди.

 

Бироқ йил охирига келиб, яна нотўғри ҳисоб-китоб бўлгани маълум бўлди: пасайиш ярим ёки ҳатто уч баробар камроқ бўлади.

 

“Блоомберг  Эсономисс”нинг Россия бўйича бош иқтисодчиси Александр Исаков нотўғри ҳисоб-китоб ҳақида гапирди.

 

Биринчидан, 2014-2015 йиллардаги санкциялар тажрибаси экстраполяция қилинди. Йирик компаниялар ва банклар бир неча йиллар олдин хорижий молия бозорларига кириш имкониятини йўқотган ва янги санкциялар кўпинча қўлланиш объектига эга бўлмаган.

 

Яна бир хато — нотўғри тарихий ўхшатиш. Кўпчилик кутилган самарани Эронга нисбатан санкцияларнинг эрта таъсири билан солиштирган. Охирги уч чорак тажрибаси шуни кўрсатадики, Россия траекторияси 1980 йиллардаги Жанубий Африка тажрибасига яқинроқ бўлиб, ишбилармонлик фаоллигининг бироз пасайиши, чет эллик ўйинчиларнинг кетиши туфайли рақобатнинг пасайиши ва самарадорликсиз даромаднинг ошиши. Аммо, асосийси, ялпи ички маҳсулот статистикаси Россияда турмуш даражасининг пасайишини ҳар қачонгидан ҳам ёмонроқ акс эттиради.

 

2023 йилда иқтисодиётни нималар кутмоқда?

 

Россиялик иқтисодчиларнинг прогнозига кўра, 2023 йилда ялпи ички маҳсулот бу йилгидан сезиларли даражада (2-3 фоиз ўрнига 6,5 ​​фоизга) пасаяди. Сабаблари бир хил — истеъмол талабининг қисқариши, сармоя ва экспорт салоҳиятининг камайиши.

 

2023 йил учун оптимистик прогнозларнинг аксарияти 1990 йилларнинг охиридан бери Россиядаги барча инқирозлар кўпроқ ёки камроқ бир хил сценарий бўйича содир бўлганлигидан келиб чиқади. Аммо ҳозирги инқироз бошқа хусусиятга эга.

 

Финляндиянинг БОФИТ институти тадқиқотчиси Ҳели Симола буни шундай таърифлайди: “Россия иқтисодиёти кескин пасайиш ўрнига, узоқ ва оғриқли таназзулга юз тутмоқда”.

 

2022 ва 2023 йиллар учун ЯИМнинг умумий пасайиши 7-8 фоизни ташкил қилади ва бундан кейин тез тикланиш бўлмайди.

 

“Шу билан бирга, Россияда одамлар ҳали санкцияларнинг бевосита оқибатларини жуда кучли ҳис қилишмаган. Шунга қарамай, барча руслар кўп йиллар давомида ундан азоб чекишади”, — дейди Симола.

 

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

Иқтисодчиларнинг прогнози йўққа чиқди | Zamon.uz