Британияликлар яқинларини дафн қилиш учун бир ойдан кўпроқ кутишмоқда
Бунинг сабаби нимада?

Буюк Британияда патологлар танқислиги туфайли отопсияларнинг кечикиши одамларни яқинларини дафн қилиш учун бир ойдан ортиқ кутишга мажбур қилмоқда. Бу ҳақда "Скй Неwс" хабар берди.
Ҳисоботда қайд этилишича, 2022-йилда Британияда 540,000 дан ортиқ ўлим қайд этилган, бу пандемиядан олдинги беш йилга нисбатан 8 фоизга кўпдир. Ўлимлар сони ортиб бораётгани сабабли британиялик патологлар отопсияга бўлган юқори талабни қондириш учун курашмоқда. Британиянинг баъзи қисмларида марҳумнинг қариндошлари отопсия ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун икки ҳафтагача кутишлари керак.
Таъкидланишича, отопсиянинг кечикиши коронавирус пандемияси оқибатлари билан ҳам боғлиқ: айни дамда британиялик патологлар пандемия туфайли ўз вақтида саратон ташхиси қўйилмаган беморларга кўпроқ эътибор қаратмоқда.







