Ўзбекистон

Ўзбекистон — Қозоғистон вазирлари ҳамкорлик "Йўл харитаси"ни имзолади

Ҳужжат энергетика, транспорт, электротехника ва кимё саноати, инфратузилмавий қурилиш, машинасозлик, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги соҳаларида инвестициявий ҳамда савдо ҳамкорлиги бўйича 37 та тадбирни ўз ичига олади.

Ўзбекистон — Қозоғистон вазирлари ҳамкорлик "Йўл харитаси"ни имзолади

 

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўратасида инвестиция битимлари ва савдо шартномаларини амалга оширишга қаратилган “Йўл харитаси” имзоланди. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев ва Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов ўртасида бўлиб ўтган музокара давомида маълум қилинди.

 

Мулоқот давомида асосий эътибор Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаевнинг яқинда Ўзбекистонга амалга оширган ташрифи якунлари бўйича икки давлат раҳбарлари томонидан берилган топшириқларни бажаришга қаратилди.

 

Учрашувда икки томонлама ҳамкорликнинг барча устувор йўналишлари бўйича эришилган йирик келишувларни амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” имзоланди.

 

Қайд этилишича, Ўзбекистон томонидан мазкур ҳужжат Бош вазир томонидан имзоланади.

 

Шунингдек, Жамшид Ходжаев ва Қозоғистон савдо ва интеграция вазири Серик Жумангарин инвестиция битимлари ва савдо шартномаларини амалга оширишга қаратилган “Йўл харитаси” юзасидан келишиб олди.

 

Ҳужжат энергетика, транспорт, электротехника ва кимё саноати, инфратузилмавий қурилиш, машинасозлик, фармацевтика ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида инвестициявий ва савдо ҳамкорлиги бўйича 37 та тадбирни ўз ичига олади.

 

Йўл харитаси қуйидаги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича аниқ қадамларни назарда тутади:

 

Навоий ва Тошкент вилоятларида фосфорли ва комплекс минерал ўғитлар ишлаб чиқариш (“Казфосфат” МЧШ ва “Ўзкимёсаноат” АК ҳамкорлигида);

Самарқанд, Тошкент ва Фарғона вилоятларида қурилаётган умумий қуввати 2 ГВт гача бўлган учта янги кўмир билан ишлайдиган иссиқлик электр станцияларининг ёқилғи эҳтиёжларини узоқ муддатли (камида 10 йил) Шубаркўл конидаги кўмир билан таъминлаш;

BI Group компанияси билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида уй-жой, ижтимоий ва тижорат инфратузилмасини қуриш;

“Аллур компаниялар гуруҳи” АЖ иштирокида Қозоғистонда Chevrolet Onix автомобилларини ишлаб чиқариш;

Қарағанда вилоятида "Артел" маиший техника маҳсулотларини ишлаб чиқариш;

Чимкент шаҳрида керамик плиткалар ишлаб чиқаришни ташкил этиш;

эрта картошка, гўшт ва гўшт маҳсулотлари ҳамда мева-сабзавотларни етказиб бериш.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистон — Қозоғистон вазирлари ҳамкорлик "Йўл харитаси"ни имзолади | Zamon.uz