Путин ва Цзиньпин ўртасида музокара бўлиб ўтди
Суҳбат видеоконференцалоқа шаклида ўтказилди.

РФ Президенти Путин суҳбатни Хитой халқини Янги йил билан табриклашдан бошлади.
ХХР раиси Си Цзиньпин эса ўз сўзи аввалида оғир халқаро вазият фонида Хитой Россия билан сиёсий ҳамкорликни оширишга, глобал шерик бўлишга тайёр экани ҳақида тўхталди.
Суҳбатнинг очиқ қисми 10 дақиқа давом этди. Шундан кейин ҳамкасблар ёпиқ форматда музокарага киришган. Аммо ҳар икки томон ҳам тафсилотларни маълум қилган.







