Ўзбекистон

"Вазирлар изланиши, бутун тизими билан амалда ўзгариш қилиши керак"

Президент раислигида бугун, 30 декабрь куни 2023 йилдаги энг муҳим вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказилди.

"Вазирлар изланиши, бутун тизими билан амалда ўзгариш қилиши керак"

 

Йиғилиш аввалида маъмурий ислоҳотлардан келиб чиқиб, Президент фармон ва қарорларига мувофиқ, лавозимларга янги тайинланган Бош вазир ўринбосарлари ва вазирлар эълон қилинди. Улар мутасадди бўлган соҳалардаги долзарб масалалар, халқимиз олдидаги масъулият ва жавобгарлиги кўрсатиб ўтилди.

 

Иқтисодиёт ва молия вазирлигига бизнес учун шароитларни яхшилаш ҳамда солиқ базасини кенгайтириш, аҳолининг харид қобилиятини ошириш бўйича топшириқлар берилди. 

 

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига йирик тармоқларда натижадорликни ошириш, саноат бормаган туманлар салоҳиятини ўрганиб, уларнинг “ўсиш нуқталари”ни ишга солиш вазифалари қўйилди.

 

 Иқтисодиётни фақат инвестиция ва экспорт олдинга тортиши, келгуси йил экспорт ҳажмини 23 миллиард доллардан ошириш зарурлиги таъкидланди. Умумий қиймати 8 миллиард долларлик 300 дан зиёд лойиҳа ишга туширилиши ва яна 40 та янги йирик лойиҳа бошланиши қайд этилди.

 

Транспорт соҳасида йўловчи ташиш хизматларини яхшилаш, барча йўлларнинг рақамли харитасини ишлаб чиқиш, йўлларда сервисни кўпайтириш чоралари белгиланди.

 

Шунингдек, таълим сифатини ошириш, илм-фан, туризм, маданият ва спортни ривожлантириш масалаларига ҳам эътибор қаратилди. Соғлиқни сақлаш ва фармацевтикада коррупцияни йўқ қилиш, давлат қарамоғига муҳтож беморлар билан тизимли ишлаш зарурлиги таъкидланди.

 

– Вазирлар изланиши, бутун тизими билан амалда ўзгариш қилиши керак. Ҳаммамиз оддий ва фидойи бўлиб, халқни севиб, қаттиқ меҳнат қилишимиз зарур. Пировард мақсадимиз – халқимизни рози қилиш, – деди Президент.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.