Ўзбекистон

Ўзбекистоннинг давлат қарзи камайди

Халқаро валюта жамғармасига кўра, мамлакатнинг давлат қарзи бугунги кунда «мўътадил» даражада.

Ўзбекистоннинг давлат қарзи камайди

 

2022 йилнинг 1 октябрь ҳолатига Ўзбекистоннинг давлат қарзи 26,2 миллиард (ўтган йилнинг мос даврида 26,3 млрд) АҚШ долларини ёки ялпи ички маҳсулотга нисбатан 34,1 фоизни ташкил этди.  Бу ҳақда Молия вазирлиги маълумотларига таяниб, «Спутник» нашри ёзмоқда.

 

Давлат қарзининг ЯИМга нисбати 2021 йил бошида 39,0 фоиздан 2022 йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра 34,1 фоизгача пасайди. Умумий давлат қарзининг 23,16 млрд доллари ташқи ва 3,07 млрд доллари ички қарз. 2021 йилнинг мос даврида давлат ташқи қарзи 23,6 млрд долларни ва ички қарзи 2,7 млрд долларни ташкил қилган.

 

Давлат ташқи қарзининг 17 млрд доллари Ўзбекистон номидан жалб қилинган, 6,2 млрд доллари давлат кафолати остида олинган.

 

Халқаро валюта жамғармасининг мамлакатлар иқтисодиётига бағишланган ҳисоботига кўра, Ўзбекистоннинг давлат қарзи бугунги кунда «мўътадил» даражада ҳисобланади.

 

2022 йилнинг ИИИ чорагида Ўзбекистонда ЯИМ реал ўсиш суръати 5,8 фоизни ташкил этди. Шунингдек, йил бошидан давлат ташқи қарзи қолдиғи 1,7 фоизга камайди. Бунда давлат бюджети тақчиллигининг молиялаштирилиши ва инвестицион лойиҳаларнинг амалга оширилиши натижасида қарз маблағларининг ўзлаштирилиши билан бирга 823 млн доллар миқдоридаги давлат ташқи қарзи сўндирилди.

 

2022 йилнинг дастлабки 9 ойида Ўзбекистон номидан умумий қиймати 2058,9 млн АҚШ доллари миқдоридаги 16 та ташқи қарз битими имзоланган. Мазкур маблағлар энергетика, аҳолини тоза ичимлик суви ва канализация билан таъминлаш, автомобиль йўлларни ривожлантириш, темирйўл ва бошқа муҳим лойиҳаларни молиялаштириш учун нуфузли халқаро молия институтларидан имтиёзли шартлардаги узоқ муддатли кредитлари ҳисобидан жалб қилинган.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистоннинг давлат қарзи камайди | Zamon.uz