Чимёнда қор кўчиш хавфи эълон қилинди
“Ўзгидромет” бу бўйича огоҳлантириш билан чиқди.

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги Чимён тоғлари бўйлаб қор кўчиши мумкин. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.
Қайд этилишича, Бўстонлиқ туманидаги Чотқол тизмасининг Чимён тоғлари табиий ҳудуди бўйлаб қор кўчиш хавфи эълон қилинди.
“Тоғли ҳудудларда яшовчи фуқаролар, дам олувчилар ва тоғли ҳудудларда ҳаракатланаётган ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларини кўришларини сўраймиз”, — дейилади хабарда.








