Ўзбекистон

“Humo air” хусусийлаштирилди

Уни Швейцария компанияси сотиб олган.

“Humo air” хусусийлаштирилди

 

“Humo air” авикомпаниясининг 100 фоиз давлат улуши сотилди. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги хабар берди.

 

Тегишли хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ, Швейцариянинг Valleyroad Capital S.A. билан “Humo air” МЧЖ устав капиталидаги 100 фоиз давлат улушини 27,2 млрд сўм тўлов ҳамда 2023-2026 йилларда компания авиапаркини ривожлантириш ва маҳаллий авиақатновларни ошириш мажбурияти билан сотиш юзасидан келишувга эришилган.

 

Мазкур битим доирасида Харидор қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олган:

 

—2026 йилгача компания томонидан 18 дона ҳаво кемаларини сотиб олиш, шу жумладан, 3 тасини 2023 йилнинг биринчи ярим йиллигида сотиб олиш ва парвозларни йўлга қўйиш;

—дастлабки босқичда ички рейслар сонини ҳафтасига 16 тагача ошириш, кейинги 5 йил давомида 60 тагача етказиш;

—махсус (қишлоқ ва халқ хўжалиги) авиациясининг хизмат кўрсатадиган самолётлари паркини босқичма-босқич янгилаш;

—авиакомпанияни бошқаришга авиация соҳасида кўп йиллик тажрибага эга малакали хорижий ва маҳаллий мутахассисларни жалб қилиш;

—Ўзбекистон Республикаси резидентлари орасидан авиакомпания ходимларининг камида 80 фоизини шакллантиришни таъминлаш;

—йўналишларда, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасининг бошқа авиакомпаниялари резидентлари хизмат кўрсатмайдиган йўналишларда мақбул нархларда янги рейсларни ташкил этиш.

 

“Компанияни хорижий инвестор томонидан юқоридаги ривожлантириш шартлари билан сотиб олиниши фуқаро авиацияси соҳасига хусусий секторнинг кириб келиши орқали рақобат муҳитини ривожлантиришга, маҳаллий авиақатновларга бўлган талабни юмшатишга ва йўловчиларга мақбул нархларда авиаташув хизматларини кўрсатишга ўз ҳиссасини қўшади”, —дейилади хабарда.

 

Маълумот учун: Valleyroad Capital S.A. Швейцарияда 2006 йилда ташкил этилган бўлиб, Швейцарияда ва халқаро миқёсда йирик корхоналар ва тадбиркорларга хизмат кўрсатувчи мустақил корпоратив молиялаштириш компанияси ҳисобланади. Хорижий инвестор Ўзбекистондаги фаолиятини унинг 100 фоиз таъсисчилигидаги “Valleyroad Capital” МЧЖ томонидан амалга оширади.

 

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

“Humo air” хусусийлаштирилди | Zamon.uz