“Ўзгидромет” 1 январь учун об-ҳаво прогнозини маълум қилди
Бугун республикада деярли ёғингарчилик кузатилмайди.

“Ўзгидромет”нинг хабар беришича, бугун фақат Қорақалпоғистонда куннинг иккинчи ярмида бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.
Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат 4-9 даража илиқ бўлади.
Тошкентда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 7-9 даража илиқ бўлади.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 3 даража совуқ ва 2 даража илиқ бўлади.








