Бухорода булдуруқ ҳодисаси кузатилмоқда
Бу ҳарорат 0 даражадан паст бўлганида содир бўлади.

Бухорода булдуруқ ҳодисаси кузатилди, дея хабар бермоқда вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси.
Булдуруқ қалин туман сабаб кўринувчанлик 50 метргача чекланганида ҳамда ҳароратнинг 0 даражадан паст бўлганида кузатилади.
Намликка ўта тўйинган ҳаво таркибидаги сув кристаллашиб, дарахт шохлари ва симёғочларга ёпишиб қолади. Яъни қиров атрофни қор каби қамраб олади.








