Тошкентда 3 та машина ЙТҲга учради
Шаҳар ЙҲХБ ҳодиса тафсилотларини маълум қилди.

Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида 31 декабрь куни учта автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабар бермоқда.
Қайд этилишича, соат 19:00 ларда Шайхонтохур тумани Себзор кўчасида Nexia–1, Cobalt ва Hyundai русумли автомашиналар ўзаро тўқнашиб кетган.
ЙТҲ оқибатида Cobalt автомашинасида бўлган йўловчи тан жароҳати олиб, шифохонага мурожаат қилган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.








