Ўзбекистон

Тошкентдаги 16 та ОТМда ўқиш 09:30 дан бошланади

Бу бўйича вазирлик қарори қабул қилинган.

Тошкентдаги 16 та ОТМда ўқиш 09:30 дан бошланади

 

31 та ОТМда дарс жараёнининг бошланиш вақти ўзгаради, дея хабар бермоқда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги.

 

Қайд этилишича, Тошкент метрополитенида йўловчи оқимини тўғри тақсимлаш, талабаларнинг ўз вақтида дарс машғулотларига етиб боришлари учун қулайлик яратиш мақсадида бекатларга яқин жойлашган олий таълим муассасаларининг мақбуллаштирилган иш графиги тасдиқланган.

 

Унга кўра, 2023 йил 9 январдан 31 та ОТМ талабалари ўзгарган график асосида дарсларга қатнашади.

 

Бу ўзгариш тиғиз вақтларда метрополитенда йўловчи оқимини мақбуллаштириш билан боғлиқ. Тегишли таълим муассасаларида иш графиги мақбуллаштирилгандан сўнг тиғиз вақтларда метрополитенда йўловчи оқимини тўғри тақсимлаш бўйича қўшимча чоралар кўрилади. 

 

Қуйидаги олий таълим муассасаларида дарслар 9:30 дан бошланади:  

– Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети; 

– Cингапур менежментни ривожлантириш институти; 

– Пучон университети; 

– ТМС институти; 

–Тошкент давлат иқтисодиёт университети; 

– Г.В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент филиали; 

– Ўзбекистон давлат консерваторияси; 

– Вебстер университети; 

– Тошкент кимё-технология институти; 

– Тошкент фармацевтика институти; 

– Тошкент давлат юридик университети; 

– Тошкент молия институти; 

– Муҳаммад ал Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети;

– Тошкент давлат техника университети;  

– Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети; 

– Янги Ўзбекистон университети.

 

Эслатиб ўтамиз, қишки таътил тугаб, дарс жараёнларининг бошланиш санаси 9 январь, душанба кунига тўғри келади. 5 январдан эса талабалар турар жойи ўз ишини бошлайди.

 

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

Тошкентдаги 16 та ОТМда ўқиш 09:30 дан бошланади | Zamon.uz