Бухорода бино ертўласи портлади — видео
Ҳолат юзасидан вилоят ФВБ маълумот берди.

Вилоят ФВБ матбуот хизматининг маълум қилишича, 4 январь куни соат тахминан 00:52 ларда Бухоро шаҳар «Олим Хўжаев» МФЙ Мустақиллик кўчасида жойлашган 50/3 уйнинг ертўласида ўқув марказ сифатида фойдаланилаётган бинонинг ертўласида чақнаш содир бўлган.
Натижада ертўладаги 3 дона эшик ромлар жойидан силжиган ва 70 квадрат метр майдонда том қисми пластик қопламаси зарарланган, бинодан ташқаридаги ертўланинг бетон қопламаси тушган.
Чақнаш оқибатида жабрланган ва тан жароҳати олганлар йўқ.
Ҳозирда ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.







