Кўпчилик рус тилидан воз кечмоқда, аммо бу вақтинчалик - Алар Карис
Эстония Президенти уруш рус тилига таъсир кўрсатмаслиги кераклигини айтди.

Эстония Президенти Алар Карис Россия ва Украина ўртасидаги ҳарбий можаро фонида рус тилига қарши курашиш учун асос йўқлигини айтди. Унинг таъкидлашича, баъзи одамлар рус тилидан воз кечишни бошлайдилар, аммо бу вақтинчалик ҳодиса.
“Тил - бу восита. Мен тилларга қарши курашиш учун ҳеч қандай сабаб кўрмаяпман. Рус тили маданий тилдир. Ва рус тилини бошқа тилларга қараганда эртароқ ўрганишни бошлаш керак, чунки у бошқа алифбога эга ва ўзлаштириш қийинроқ. Рус адабиётига қарши курашиш учун асос йўқлиги каби тиллар билан курашишга ҳам сабаб йўқ”, — деди Алар Карис.
“Мен Украина туфайли рус тилида гаплашишни истамайдиган русларни биламан. Аммо бу вақтинчалик ҳодиса. Бугунги реакцияга уруш сабаб бўлмоқда ", - дея қўшимча қилди у.
17 декабрь куни Эстония Таълим ва фан вазирлиги 2030 йилгача рус мактаблари ва болалар боғчаларини эстон тилида таълимга ўтказиш режасини тасдиқлади. 2024/2025 ўқув йилига қадар болалар боғчалари, умумтаълим мактабларининг биринчи ва тўртинчи синфлари эстон тилида ўқитишга ўтади. 2024-йил 1-августдан эстон тилини билиш даражаси ўқитувчиларга қўйиладиган малака талабларига киритилади.







