Боғчаларда навбатдан ташқари таътил эълон қилинди: фарзанди боғчага бораётган ишли аёлларга енгиллик борми?
Кўпчилик оналарни ўйлантираётган ушбу саволга Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги жавоб берди.

Фарзанди мактабгача таълим ташкилотига бораётган бюджет ташкилотларида ишлайдиган аёлларнинг иш вақти иш ҳақи камайтирилмаган ҳолда қисқартирилади.
Жорий йилнинг 10-18 январь кунлари мактабгача таълим ташкилотларида навбатдан ташқари таътил эълон қилиниши муносабати билан мактабгача таълим ёшидаги (3-7 ёшли) болалари бор, бюджет ҳисобидан молиявий жиҳатдан таъминланадиган муассасалар ва ташкилотларда ишлаётган аёлларга меҳнат шартномаси шартларига биноан меҳнатга тўланадиган ҳақни камайтирмасдан, иш вақтининг қисқартирилган муддати белгиланади.







