Германия ҳам Украинага Patriot тизимларини етказиб беради
Декабрь ойида Қўшма Штатлар хам Киевга ҳаво ҳужумига қарши ушбу тизимларни беришини эълон қилганди.

Украинадаги ҳарбий ҳаракатлар ҳал қилувчи паллада турибди. Бу ҳақда АҚШ президенти Жозеф Байден маълум қилди.
"Украина уруши ўта муҳим нуқтада турибди. Биз украиналикларга Россия агрессиясига қарши туриш учун барча имкониятларимиз билан ёрдам беришимиз керак. Россия темпни туширмаяпти", — деган у.
АҚШ етакчиси бир неча соат олдин Германия канцлери билан Украина масаласини кўриб чиққанини айтган. Шунингдек, Қўшма Штатларнинг Украинага Bradley пиёдалар зирҳли машинасини етказиб бераётганини эслатган.
Байден Германия ҳам Украинага Patriot ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимини етказиб беришини маълум қилган.







