Ўзбекистонда аёлларнинг иш вақтини қисқартириш таклиф қилинди
Олий мажлис Қонунчилик палатаси депутати Алишер Қодиров ташаббус билан чиқди.

Олий мажлис Қонунчилик палатаси депутати Алишер Қодиров аёлларнинг иш кунини бир соат кеч бошлаб, бир соат эрта тугатиш таклифи билан чиқди.
"Боғчадан фарзандини вақтида олишига вазифаси халақит бераётган аёлларга иш вақтини қисқартириш жуда яхши, лекин бу масаланинг ярми…
Ишлайдиган, оилали аёллар учун эрталаб ишга бир соат кечроқ келиш ва иш вақтидан бир соат вақтлироқ кетишни расмийлаштириш керак.
Аёл ходимнинг иш самарадорлиги сезиларли ошади, оилада муҳит ўзгаради.
Қолаверса, натижа кўп ишлаш эмас, самарали ишлашнинг ҳосили эканини ҳамма тан олмаса ҳам, жуда яхши билади", — дейди Қодиров.







