Ўзбекистон

Самарқандда аёл беш ойлик чақалоғи билан ўлик ҳолда топилди

Мазкур воқеадан бироз ўтиб оила бошлиғи бўлган эркакнинг мурдаси ҳам осилган ҳолда аниқланган.

Самарқандда аёл беш ойлик чақалоғи билан ўлик ҳолда топилди

 

Самарқанд вилояти, Оқдарё туманида аянчли ҳодиса содир бўлди. Туманнинг «Галаравот» маҳалласида беш ойлик гўдак ва унинг онасининг жасади топилди. Бу ҳақда Zamon информацион дастурида ҳикоя қилинади.

 

Бироз ўтиб оила бошлиғи бўлган эркакнинг мурдаси ҳам осилган ҳолда аниқланган. 

 

"Ҳодисага гувоҳ бўлган маҳалла раиси Ихтиёр Раҳмонқуловнинг айтишича, ушбу оила намунали оилалардан бири бўлган. Ота нега ўз фарзанди ва аёлини ўлдиргани номаълумлигича қолмоқда", — дейилади дастурда. 

 

Дастлабки тезкор маълумотлар ҳамда гувоҳларнинг кўрсатувларига кўра, А.А. турмуш ўртоғи М.А. билан оилавий келишмовчилик оқибатида жанжаллашиб, уни қайчи билан бўйин соҳасига 2 марта уриб ўлдирган. Сўнгра бешикда ётган 5 ойлик фарзанди П.М.ни қўллари билан бўғиб ўлдирган. Кейин ўзини ўзи осиб, ўз жонига қасд қилган.

 

Ҳолат юзасидан Оқдарё тумани прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси  «а» ва «в» банди билан жиноий иш очилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

Самарқандда аёл беш ойлик чақалоғи билан ўлик ҳолда топилди | Zamon.uz