Жаҳон

Беларусда “рақамли қароқчилик” қонунийлаштирилди

Энди медиа материаллардан эгасининг розилигисиз фойдаланиш мумкин.

Беларусда “рақамли қароқчилик” қонунийлаштирилди

 

Беларусда янги қонун рақамли материаллардан хорижий муаллифлик ҳуқуқи эгаларининг розилигисиз фойдаланишга рухсат беради. Ҳокимият буни “жамиятнинг интеллектуал, маънавий-ахлоқий салоҳиятини ривожлантириш” билан изоҳлади.

 

Рақамли қароқчилик мамлакатда амалда қонунийлаштирилган. Беларуснинг  Миллий ҳуқуқий интернет порталида эълон қилинган янги қонун мамлакатда фильмлар, мусиқа ва компьютер дастурларидан "дўстона" мамлакатларнинг муаллифлик ҳуқуқи эгаларининг розилигисиз фойдаланишга рухсат беради. Ҳужжат, шунингдек, Белорусга хорижий ҳуқуқ эгаларининг рухсатисиз товарларни олиб киришни қонунийлаштиради.

 

Хорижий компьютер дастурлари, мусиқа, теледастурлар ва “аудиовизуал асарлар” тўғрисидаги мақолада улардан фойдаланганлик учун ҳақ тўланиши кўрсатилган. Патент органининг ҳисоб варақларига киритилган ҳақ уч йил ичида талаб қилинмаган тақдирда, бу пул давлат бюджетига ўтказилади. Президент Александр Лукашенко томонидан имзоланган янги қонунга кўра, муаллифлик ҳуқуқи эгасининг рухсатисиз товарларни олиб кириш жиноят деб ҳисобланмаслиги учун уни рўйхатга киритиш кифоя.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

Беларусда “рақамли қароқчилик” қонунийлаштирилди | Zamon.uz