Ўзбекистон

Бухородаги "газ заправкалар"да 26 миллард сўмдан ортиқ табиий газ талон-торож қилинди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Бухородаги "газ заправкалар"да 26 миллард сўмдан ортиқ табиий газ талон-торож қилинди

 

Бухоро вилояти ИИБнинг маълум қилишича, жорий йилнинг 5 январдан 6 январга ўтар кечаси айрим метан газ ёқилғи қуйиш шохобчаларида ўрганишлар ўтказилган.

 

Хусусан, «Дилдора» МЧЖнинг Вобкент туманидаги 2 та, «Осиё Бухоро газ», «Норбоев Шерзод Юнусович» ва «Грант газ сервис»МЧЖларнинг Бухоро шаҳридаги, «Реал химик» МЧЖ нинг Бухоро туманидаги жами 6 та метан қуйиш шохобчалари кўздан кечирилган.

 

Ўрганиш давомида, «Дилдора» ва «Осиё Бухоро газ» МЧЖларга қарашли 3 та шохобчаларга келган табиий газ қувурларига ўрнатилган «Автопилот-ПРО»«русумли газ ҳисоблаш ускунасидаги мавжуд импульс трубкаси маҳкамланганда, газ ўтиш ҳаракати пасайиши натижасида, ҳақиқатдан газ диафрагмасидан ўтаётган газ ҳажми сунъий равишда камайтирилган ҳолда кўрсатилишига эришилганлиги аниқланган.

 

Натижада «Дилдора» МЧЖга қарашли 2 та шохобча томонидан 11,1 млрд. сўмлик (11.162.880 м3) ҳамда «Осиё Бухоро газ» МЧЖга қарашли шохобча томонидан 15,1 млрд. сўмлик (15.153.6003), жами 26,2 млрд. сўмлик табиий газ яширин равишда талон-торож қилинган.

 

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан ЖКнинг 169-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Ўғлим мени танимай қолмасмикин?”: “Реал Санжик” судда сўнгги сўзини айтди

“Ўғлим мени танимай қолмасмикин?”: “Реал Санжик” судда сўнгги сўзини айтди

Санжар Каримов қамоқда умрини ўтказиш оғир эканини таъкидлади ва суддан яна ота ва ўғил бўлиш имкониятини сўради.

ТДТУ талабалари нега ётоқхонадан чиқариб юборилди?

ТДТУ талабалари нега ётоқхонадан чиқариб юборилди?

Олий таълим вазирлиги ҳолат юзасидан изоҳ берди.

Шаръий никоҳдан кейинги зўравонлик: Олмазорда вояга етмаган қиз ҳимояга олинди

Шаръий никоҳдан кейинги зўравонлик: Олмазорда вояга етмаган қиз ҳимояга олинди

Эркак вояга етмаган қизга нисбатан жинсий зўравонлик қилиб, унга тан жароҳати етказган.

Қалбаки пуллар савдоси фош этилди: 297 млн сўмлик банкнотларни 148 млн сўмга сотган шахс ушланди

Қалбаки пуллар савдоси фош этилди: 297 млн сўмлик банкнотларни 148 млн сўмга сотган шахс ушланди

Унинг уйидан қалбаки банкнотлар тайёрлашда фойдаланилган принтер, махсус қоғозлар ва бошқа ускуналар ҳам топилган.

“Шаҳристон” бекатида метро поезди нега тўхтаб қолди?

“Шаҳристон” бекатида метро поезди нега тўхтаб қолди?

Метрополитен поезд носозлиги юзасидан изоҳ берди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.