Ўзбекистон

Бухородаги савдо мажмуаси ёниб кетди

Ёнғин қарийб 2 соатда бартараф этилган.

Бухородаги савдо мажмуаси ёниб кетди

 

Бугун, 7 январь куни соат 05:20 да Ғиждувон тумани, «Дегрезон» маҳалласи, Дегрезон кўчасида жойлашган савдо мажмуасида ёнғин содир бўлган.

 

Ёнғинни бартараф этиш учун 8 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб қилинган. Соат 05:23 да воқеа жойига етиб бориб, ҳудуд соат 05:45 гача қуршаб олинган. Ва ёнғин соат 07:50 да тўлиқ бартараф этилган.

 

Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Миржон Файзуллоев хабар эълон қилинаётган вақтда, Ғиждувонда содир бўлган ёнғин ҳолати бартараф этилгач, ёниб кетган ҳудуд 400 метр квадрат майдондан иборат эканини билдирди.

 

"Кучли ёнғин оқибатларини бартараф этиш жараёнида бирламчи ҳолатга, 250 метр квадрат майдон, дея тахмин қилинган эди. Бироқ, чангли ва бурқсиган тутун, устига-устак оловнинг баландлиги ёнғин забт этаётган майдон ҳудудини аниқлашда ҳалал берган",- деди ФВБ ахборот хизмати раҳбари.

 

Айни дамда Фавқулодда вазиятлар бошқармаси экспертиза вакиллари ҳудудда ёнғин оқибатларини ўрганаётгани айтилди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Бухородаги савдо мажмуаси ёниб кетди | Zamon.uz