Орбан Ғарбни янги совуқ урушни бошлашда айблади
Венгрия бош вазири мамлакат яқин йиллар ичида минтақавий етакчи давлатга айланиши кераклигини маълум қилди.

Украина можароси ва мавжуд дунё тартиботи инқирози фонида Ғарб янги совуқ урушни бошлади. Бу ҳақда Венгрия бош вазири Виктор Орбан Селль Кальман номидаги жамғармада ташкил этилган Рождество тадбирида гапирган. Унинг нутқи тесизлари Mandiner нашрида эълон қилинди.
Жаноб Орбан Венгрия турли можаролардан четда туриши ва Ғарбнинг рақобатчилари билан муносабатларни сақлаб қолиши кераклигини айтган. Унинг фикрича, Будапешт олдида турган энг катта стратегик вазифалардан бири — Марказий Европа минтақаси етакчи давлатига айланиш.
Бош вазир янги дунё тартиботини иерархик тармоқлар тизимига ўхшашини тахмин қилган. Орбаннинг сўзларига кўра, барча иқтисодий, сиёсий ва маданий алоқалар ташкил этилган блокларнинг етакчи давлатлари орқали амалга оширилади.







