Фарғонада электр трансформатор ёниб кетди
Ҳолат бўйича ФВБ маълумот берди.

Бугун, 8 январь куни Фарғона вилоятининг Қўштепа туманида электр трансформатор ёниб кетди. Ҳолат юзасидан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумот берди.
Қайд этилишича, соат 17:54 да «Ўқчи» МФЙ ҳудудидаги «Ўқчи» кўчасида жойлашган туман электр тармоқлари корхонасига қарашли ТП-277-сонли трансформаторнинг ички қисми ёнган.
ФВБ ходимлари воқеа жойига соат 18:00 да етиб бориб, ёнғинни 18:08 да тўлиқ ўчирган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва жабрланганлар йўқ.
Ёнғинга электр тармоғида юзага келган ортиқча кучланиш сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда. Ҳозирда зарар миқдори аниқланмоқда.








