Хитойда амалдор ўлимга ҳукм қилинди
У катта миқдорда пора олган.

Хитойнинг Таян шаҳри ўрта суди Ляонин провинцияси Халқ сиёсий маслаҳат кенгаши раисининг собиқ ўринбосари Ли Венсини 540 миллион юань миқдорида пора олгани учун ўлим жазосига ҳукм қилди.
“Jenmin jibao” газетасининг ёзишича, ҳукм икки йил кечиктирилган ҳолда ижро этилиши керак. Шу билан бирга, айбланувчининг барча мол-мулки мусодара қилинади. Ҳукмда икки йиллик муддатдан сўнг жазо енгиллаштириш ҳуқуқисиз умрбод озодликдан маҳрум қилиш билан алмаштирилиши қайд этилган.
Маҳаллий суд ҳокимияти Ли Венсининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари мамлакат ва халқ манфаатларига жиддий зарар етказган, дея изоҳ берди.







